36 соат ичида бозор қулаши: олтин ва кумуш нархи 7 трлн доллар қимматини йўқотди

30.01.2026✅ «36 соат ичида қимматбаҳо металлар бозоридан 7 трлн доллардан зиёд маблағ йўқотилди.»
Бозор қулашига аслида нима сабаб бўлиши мумкин?
💬 Twitter’даги лонгрид таҳлили:
🟢 Асосий сабаб Microsoft ҳисоботидан инвесторларнинг кўнгли қолгани бўлди. Компания сунъий интеллект инфратузилмасига кутилганидан анча кўп маблағ сарфламоқда, шу билан бирга булутли хизматлардан тушаётган даромад ўсиши секинлашган.
Дунёнинг энг қиммат компаниясидан келган бу сигнал оммавий сотувлар занжир реакциясини ишга туширди.
🟢 Microsoft акциялари тахминан 11% га тушди. Уларнинг Nasdaq индексидаги катта улуши сабабли Nasdaq 2,5% га, S&P 500 эса 1,23% га пасайди. Бир соат ичида бозор тахминан 780 млрд доллар капитализацияни йўқотди.
🟢 Кутилмаганда ҳимоя активлари ҳам қулади. Олтин нархи 8,2% га, кумуш эса 12,2% га тушди. Бу металллар бозори жуда қаттиқ қизиб кетганини кўрсатди. Кумуш январь ойида 65% га, 2025 йил бошидан эса 145% га ўсган эди.
Акциялар бозорида қўрқув бошлангач, инвесторлар ликвидлик олиш учун барча активларни сотишга киришди.
🟢 Кенгроқ маънода, бозор сунъий интеллектга кетaётган улкан харажатлардан қўрқди. Технологик компаниялар дата-марказларга 135 млрд доллардан ортиқ сармоя киритишга ваъда берган, аммо бу харажатлар даромад ўсишига айланадими-йўқми — ҳали аниқ эмас.
Microsoft ҳисоботи айнан шу шубҳаларни тасдиқлади.
🟢 Натижада бозор кескин равишда risk-off режимига ўтди. Эйфория ўрнини қўрқув эгаллади, геосиёсий хатарлар эса босимни янада кучайтирди.
❗️ 2026 йил эндиликда барқарорроқ кўринмайди: ёки активлар баҳоси пасайиши керак, ёки компаниялар прогнозлардан тезроқ ўсишга мажбур бўлади. Иккала сценарий ҳам бозор учун оғриқли.