×
Telegram

Подпишитесь на наш Telegram-канал

Будьте в курсе последних новостей и обновлений!

Подписаться

Ўзбекистонда инфляция 7,2 фоизгача пасайди — 2016 йилдан бери энг паст кўрсаткич


Ўзбекистон инфляцияси

Ўзбекистонда инфляция 7,2 фоизгача пасайди

2025 йил январ ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,7 фоизни ташкил этди. Йиллик инфляция эса 7,2 фоизгача пасайди. Бу кўрсаткич 2016 йилдан бери қайд этилган энг паст инфляция даражаси ҳисобланади.

Расмий маълумотларга кўра, истеъмол нархлари индексининг пасайиши мамлакатдаги макроиқтисодий барқарорликнинг кучайиб бораётганидан далолат беради. Манба: stat.uz .

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархидаги ўзгаришлар

Январ ойида айрим асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархида ўсиш кузатилди. Жумладан:

➖ қўй гўшти нархи — 1,6 фоизга;
➖ суяксиз мол гўшти — 1,1 фоизга;
➖ парранда гўшти — 1,5 фоизга;
➖ хом сут — 1 фоизга ошди.

Суғурта ва молиявий хизматлар қимматлади

Энг катта нарх ўсиши суғурта ва молиявий хизматлар соҳасида қайд этилди. Ушбу хизматлар нархи 40,8 фоизга ошди. Бу ҳолат 2025 йил 1 январдан суғурта хизматлари тарифларининг кескин қимматлашгани билан изоҳланади.

Инфляция бўйича прогнозлар

Марказий банкнинг асосий мақсади инфляция даражасини 5 фоизгача тушириш ҳисобланади. Мутахассислар фикрига кўра, ушбу мақсадга 2027 йил охири ёки 2028 йил бошида эришилиши мумкин. Прогнозларга асосан, 2026 йил охирида Ўзбекистонда инфляция даражаси 6,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.